
Италиянинг "Милан" жамоасининг собиқ дарвозабони Марио Иельпо клубдаги вазият бўйича ўз фикрларини билдирди. У франциялик дарвозабон Майк Меньян ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Ўтган дам олиш кунлари Меньян "Интер" билан ўйинда қаҳрамонлардан бири бўлди. "Меньян итальян дарвозабонларидан жуда фарқ қилади.
Бизнинг мактабимиз техникага асосланган, Меньян эса бутунлай бошқача услубга эга. Аммо у ҳақиқий феномен, жисмонан кучли, ақлли ва ўзининг ўзига хос харизмасига эга", - деди Иельпо pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Марио Иельпо 1993 йилдан 1996 йилгача "Милан" сафида тўп сурган. Меньян эса франциянинг "Лилль" клубидан 2021 йилда "Милан"га келган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.