date

Арне Слот: "Бундай мағлубиятни қабул қилиш қийин"


“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигаси доирасида ПСВга қарши кечган ўйинда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг ўз фикрларини билдирди. "Сўнгги ҳафталарда бир хил вазият такрорланмоқда.

Ҳис-туйғулар салбий ва умидсизликка тўла. Футболчиларимизнинг 0:1 ҳисобидан кейинги реакцияси ижобий бўлгани мени хурсанд қилди.

Биринчи бўлимда яхши ўйнадик ва 2:1 ҳисобига ериша оладиган имкониятларимиз етарли эди. Танафус вақтида ҳеч ким 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишимизни кутмаган эди.

Ўйин бошида ван Дейк бироз туртиб юборилди ва мувозанатини йўқотиб, қўли билан ўйнади. Лекин ВАР бу каби вазиятларга аралашмаслигини биламан.

Шунга қарамай, бизда ўйинни 2:2 ҳисобига олиб чиқиш имкониятлари бор эди, аммо яна гол ўтказиб юбордик. Бундай мағлубиятни қабул қилиш жуда оғир.

Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин футболчиларимдан кутган реакцияни кўрдим. Ўтган дам олиш кунлари ҳам йирик мағлубиятга учрагандик ва яна тезкор гол қабул қилдик.

Аммо яхши менталитетни намоён эта олдик. Шундай бўлса-да, бу яна бир оғир мағлубият бўлди.

Биз ҳозирги вазиятни қабул қилишимиз керак. Бу ҳолатдан ўтиб кетишнинг ягона йўли – ишлашда давом этишдир", – деди Слот TNT Sportsга берган интервьюсида.

“Ливерпул”нинг кейинги ўйини 30-ноябр куни “Вест Хэм”га қарши АПЛ доирасида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот: "Бундай мағлубиятни қабул қилиш қийин"