
Лондоннинг 'Арсенал' клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс Чемпионлар Лигаси доирасидаги 'Бавария'га қарши ўйиндан сўнг интервью берди. Учрашув 'Арсенал' фойдасига 3:1 ҳисобида якунланган.
26 ёшли инглиз футболчи гол урмаган ёки ассист бермаган бўлса-да, ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. 'Шу кунгача карьерамдаги энг яхши футболимни намоиш этяпман, десам муболаға бўлмайди.
Ҳар бир машғулот ва ўйинда ўзимни жуда ишончли ҳис қиляпман. Балки, бунга қадар ҳеч қачон бундай спорт формада бўлмагандирман.
Ўйинимдан жуда мамнунман ва бу ҳолат узоқ давом этади деган умиддаман', – деди Райс журналист Фабрицио Романо билан суҳбатда. 'Арсенал' Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида очко йўқотмаган ҳолда 15 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.