date

Слот: "Ливерпуль раҳбариятидан ҳар дақиқада қўнғироқ келмайди"

Слот: "Ливерпуль раҳбариятидан ҳар дақиқада қўнғироқ келмайди"
“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот кетма-кет муваффақиятсиз натижалардан сўнг клуб раҳбариятининг унга бўлган ишончи ҳақидаги саволга жавоб берди. Чоршанба куни мерсисайдликлар Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ клубига 1:4 ҳисобида ютқазишди.

Бу “қизиллар” учун кетма-кет учинчи мағлубият бўлди ва умумий ҳисобда улар 1:10 натижа қайд этишди. “Мен “Ливерпуль” раҳбарияти билан мулоқот қиламан, биз алоқада турибмиз, лекин менга ҳар дақиқада қўнғироқ қилиб, ҳали ҳам ишонч борлигини тасдиқлашмайди.

Суҳбатлар одатий тарзда кечади, мен ишончни ҳис қиляпман, аммо ПСВ билан ўйиндан сўнг ҳали гаплашганимиз йўқ. Қандай бўлишини кўрамиз”, деди Слот журналист Фабрицио Романо орқали.

Айтишларича, “Ливерпуль” раҳбарияти нидерландиялик мутахассисни истеъфога чиқариш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот: "Ливерпуль раҳбариятидан ҳар дақиқада қўнғироқ келмайди"