Деклан Райс Кайседо билан таққослаш ҳақида фикр билдирди

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс "Челси" ўйинчиси Мойсес Кайседо билан таққослашлар ҳақида фикр билдирди. Футбол жамоатчилиги фикрига кўра, инглиз ва эквадорлик футболчилар айни дамда Премьер-лиганинг энг яхши ярим ҳимоячилари ҳисобланади.
Якшанба куни уларнинг жамоалари чемпионатнинг 13-турида ўзаро беллашади. "Мен Кайседони жуда ҳурмат қиламан – ўтган мавсумда мен уни Премьер-лиганинг йилнинг энг яхши жамоаси таркибига киритган эдим.
У ўзини ажойиб тарзда кўрсата олди. Бизни кўп ҳолларда таққослашади, лекин биз турли позицияларда ўйнаймиз", – деди Райс Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария" устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг CBS Sportsга берган интервьюсида.
Ҳозирда "Арсенал" Премьер-лига турнир жадвалида 29 очко билан етакчилик қилмоқда. "Челси" эса 23 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.