date

“Ливерпул” 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди

“Ливерпул” 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турада "Ливерпул" ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ жамоасидан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу натижа юзасидан мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс ўз фикрларини билдирди.

"Менда сўз йўқ. Бу жуда ёмон натижа.

Жамоамиз узоқ вақтдан бери бундай натижаларни қайд этмаган эди. Биз ўзимизни қўлга олиб, клуб логотипи учун курашишимиз керак.

Ҳозирда "Ливерпул" оғир аҳволда. Биз жамоамизни одатдагидек юқори даражага қайтаришимиз лозим", — деди футболчи Sky Sports орқали.

Англия чемпионатида эса "Ливерпул" ҳозирда тўққизинчи ўринга тушиб кетди. 12 турдан сўнг жамоа Арне Слот бошчилигида атиги 18 очко тўплаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпул” 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди