date

Футбол мухлиси уч йилга дисквалификация қилинди


Феврал ойида Англия Чемпионшипида "Лидс" ва "Сандерленд" ўртасидаги учрашувда можаро юзага келди. "Қора мушуклар" клуби мухлиси "Лидс" футболчиларини, хусусан, қора танли Этон Ампаду ва Ларги Рамазанини ирқий асосда ҳақорат қилган.

Жабрланган футболчилар ҳақорат қилган шахсни аниқлай олишмади, бироқ клуб кузатув камераларидан фойдаланиб, айбдорни топишга муваффақ бўлди. Камералардаги ёзувлар 68 ёшли Сетфен Паттерсон исмли шахснинг маймун рақси билан қора танли футболчиларга нисбатан ҳақоратли ҳаракатлар қилганини кўрсатди.

Ушбу қилмиши учун Паттерсон уч йилга стадионга киришдан четлаштирилди (қайд этилишича, бу чеклов фақат "Лидс"нинг "Элланд Роуд" стадиони учунми ёки барча футбол ўйинларига ҳамми, аниқ эмас) ва унга 346 фунт стерлинг жарима солинди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Футбол мухлиси уч йилга дисквалификация қилинди