date

Рабио: Милан дербисидаги ғалабадан фахрланаман


Ўтган дам олиш кунлари "Милан" клуби шаҳар рақиби "Интер" устидан ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг, "россонери"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Адриен Рабио ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен жуда бахтлиман, чунки бу ўйин "Милан"нинг барча мухлислари, футболчилари ва раҳбарияти учун жуда муҳим. Дербини биринчи уринишдаёқ ютганимдан хурсандман ва бу ўйинда кўрсатган ўйинимиздан фахрланаман.

Ушбу уч очко бизга ўзимизга бўлган ишончни оширишда катта ёрдам беради", – деди Рабио pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. Италия чемпионатининг кейинги турида "Милан" Римнинг "Лацио" жамоасига қарши майдонга тушади.

Ҳозирда клуб А Сериясида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рабио: Милан дербисидаги ғалабадан фахрланаман