
Собиқ "Зенит" дарвозабони Евгений Корнюхин "ПСЖ"нинг ёш дарвозабони Матвей Сафоновнинг фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Корнюхиннинг сўзларига кўра, Сафоновга мунтазам ўйин амалиёти етишмайди.
"Матвейга ўйин амалиёти керак. "ПСЖ"да бунинг имкони бўлмаяпти, ҳатто минимал даражада ҳам.
Оддий ечим бор: у ижарага берилиши керак. Ҳатто ўртамиёна клуб бўлса ҳам, бу яхши қарор бўлади!", - деди Корнюхин "Спорт Кун сайин" нашри билан суҳбатда.
Жорий мавсумда Сафонов бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике асосий дарвозабон сифатида янги футболчи Люк Шевальени танлади.
Ўтган мавсумда эса Сафонов 17 та ўйинда майдонга тушиб, Франция Кубогидаги барча ғалаба қозонилган ўйинларда иштирок этди. У, шунингдек, маҳаллий чемпионат ва Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.