date

Лапорта: Ҳақамлар доим Реалга ёрдам беради


Ўтган ҳафта "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес "Барселона"ни Негрейра иши бўйича яна танқид остига олди. Каталония клуби президенти Жоан Лапорта унга жавоб қайтарди.

"Улар нима учундир "Барселона" ҳақида гапиришга мажбур. Негрейра иши бўйича суд жараёнида улар доим иштирок этишади ва бу масалани чўзишади.

Чунки у ерда ҳеч қандай далил йўқлигини билишади. Бу фақат ҳақиқатни бузиш учун баҳона.

"Барселона" ҳеч қачон ҳакамларни сотиб олмаган. Ҳакамлар одатда "Барселона"га эмас, балки доим "Реалга" ёрдам беради." "Реал Мадрид" "Барселона"нинг 2004-2015 йиллардаги энг яхши даврига нисбатан таъқиб ғоясига эга.

Улар "Барселона"нинг жаҳон чўққисида бўлган вақтларини ёқтирмаган. Ўша даврда "Барселона" дунёнинг энг кучли, тан олинган, ҳурмат қилинган ва севган жамоаси эди.

Биз кўплаб совринларни қўлга киритдик. Шунинг учун арзон баҳоналар излашнинг ҳожати йўқ," - дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

29-ноябр, шанба куни "Барселона" "Алавес"га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта: Ҳақамлар доим Реалга ёрдам беради