
"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот қониқарсиз натижалар туфайли ишидан айрилиши мумкин. Яқинда 'қизиллар' Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида ПСВга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу Англия клуби учун кетма-кет учинчи йирик мағлубият ҳисобланади. De Telegraaf нашри хабарига кўра, агар клуб раҳбарияти мураббийни яқин кунларда истеъфога чиқарса, "Ливерпул" нидерландиялик мутахассисга тахминан 10 миллион фунт стерлинг (қарийб 11,5 миллион евро) тўлашига тўғри келади.
Арне Слот жамоани 2024 йил ёзида Юрген Клопп ўрнига бошқара бошлаган эди. Ҳозирда амалдаги Англия чемпионлари Премьер-лига турнир жадвалида 12-тур якунига кўра атиги 12-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.