
Лилл жамоаси Франция чемпионати 14-тури доирасида Гавр жамоаси меҳмони бўлди. "Итлар" учун ўйин осон кечмади, чунки мезбонлар ҳам ғалабага умид қилаётган эди.
Иккинчи бўлим бошида Лилл ўйинчиси Буадди қизил карточка олиб, жамоани бир киши кам қолдирди. Аммо шунига қарамай, Лилл 88-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Гол муаллифи Ҳамза Игамане бўлди. Ушбу гол ўйинда ғалаба келтирган ягона тўп бўлди.
Якунда ҳисоб 0:1 кўринишида қолди ва Лилл меҳмондаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Ҳозирда "Итлар" Лига 1 турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида жойлашган.
Улар биринчи ўриндаги Лансдан беш очкога ортда қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.