
Италиянинг "Милан" клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко жамоанинг навбатдаги муваффақияти ҳақида фикр билдирди. Шанба куни "Милан" "Лацио"ни мағлубиятга учратип, А Серия турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
Шевченко бу ютуқларни жамоанинг янги мураббийи Массимилиано Аллегри билан боғлади. "Яна бир ажойиб ғалаба.
Россонерилар шундай ўйинларда ўз иштиёқини намоён этмоқда, айниқса, иккинчи бўлимдаги ўйинлари билан. Аллегри ажойиб муҳит яратди, у жамоа ичидаги тартибни жуда яхши бошқармоқда", - дейди Шевченко pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Шевченко 1999 йилдан 2006 йилгача "Милан" сафида тўп сурган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.