date

Кейн ёки Альварес: Барселонанинг танлови нимага боғлиқ?


Барселона келаси йил ҳужум чизиғига Роберт Левандовскийдан ёшроқ ҳужумчини жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари бир неча вақтдан бери хабар бериб келмоқда.

Каталонияликлар узоқ вақт давомида Гарри Кейн ва Хулиан Альварес каби тажрибали ҳужумчилар билан боғланиб келмоқда. Transfer News Live нашрининг испан Sport манбасига таяниб хабар қилишича, Барселона танлови Кейнинг Бавариядаги шартномасидаги 65 миллион евролик сотиб олиш опциясини фаоллаштириш қарорига боғлиқ бўлади.

Ушбу опцияни фаоллаштириш учун Гарри клубни кетиш истаги ҳақида хабардор қилиши керак. Агар 32 ёшли Кейн ушбу қарорни қабул қилмаса, Барселона 25 ёшли Альваресга эътиборини қаратади.

Transfermarkt порталига кўра, Атлетико ҳужумчисининг трансфер қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн ёки Альварес: Барселонанинг танлови нимага боғлиқ?