
Шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт МакТоминей 2024/25-йилги А Серия мавсумининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.
"Наполи" футболчиси ушбу мукофотга чемпионат футболчилари овозига кўра сазовор бўлди. МакТоминей ўтган мавсумда А Серияда 34 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уриб, 6 та голли узатма амалга оширди.
Унинг жамоаси "Наполи" бир очко фарқ билан "Интер"ни ортда қолдириб, Италия чемпиони унвонини қўлга киритди. Эътиборлиси, бу МакТоминейнинг А Сериядаги илк мавсуми эди.
28 ёшли футболчининг "Наполи" билан тузган шартномаси 2028-йил июн ойигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, МакТоминейнинг нархи 50 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.