
Яқинда Франция футболида жанжал юз берди: 'Нитса' ҳужумчилари Жереми Бога ва Терем Мофи 'Лорьян'га қарши сафар учрашувида 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг клуб мухлислари томонидан калтакланди. RMC Sport хабарича, икки футболчи ҳам жамоани тарк этишга қатъий қарор қилган.
Можародан сўнг улар 'Нитса' сафида ўйнашни исташмаяпти. Жорий мавсумда Бога 20 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 2 ассист амалга оширди.
Мофи эса 15 учрашувда иштирок этиб, 3 гол уришга муваффақ бўлди. 'Лига 1'нинг 14-туридан сўнг 'Нитса' 17 очко тўплаб, турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.