
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микел Артета дарвозабон Давид Райяни юқори баҳолади. "Топчилар" испаниялик посбонни 2023-йилнинг ёзида "Брентфорд"дан ўз сафига қўшган эди.
"Давид ажойиб дарвозабон. Биз уни анча олдин, бош мураббий этиб тайинланганимдан сўнг дарҳол жамоага олиб келмоқчи эдик, аммо бу бир неча йилга кечикди.
Райя "Арсенал"да ажойиб ўйин намойиш қилмоқда ва мен унинг биз билан бирга эканлигидан жуда мамнунман. Бу энг яхши трансферми ёки йўқ, аниқ айтиш қийин, лекин у жамоамизни янги босқичга олиб чиқди.
Шубҳасиз, у ўйинимизга янги нафас олиб келди", – деди Артета чоршанба куни "Брентфорд"га қарши ўйин олдидан. Жорий мавсумда Давид Райя 18 учрашувда атиги саккизта гол ўтказиб юборди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.