
Машҳур франсуз собиқ футболчиси Эммануэль Пети ҳозирги "Барселона" жамоасининг кучига оид фикрларини билдирди. 1998-йилги Жаҳон чемпиони фикрича, "кўк-анорранглилар" 18 ёшли вингер Ламин Ямалга ҳаддан ташқари ишониб қолган.
"Барселонада барча умидлар Ямалга боғланган – клуб тўлиқ унга таянмоқда. Жамоада сифатли футболчилар бор, лекин Лионель Месси каби дунё юлдузлари йўқ.
Ямал Чемпионлар Лигасини якка ўзи юта олмайди. Ҳурмат билан айтаман, ҳатто Месси буни Хави, Иньеста ва Пуйолнинг ёрдамисиз уддалай олмаган бўларди", – дейди Пети The Touchline билан суҳбатда.
Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-туридан сўнг турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.