
Таниқли мураббий Юрий Сёмин "ПСЖ" ўйинини ёқтиришини айтди. "Локомотив"нинг собиқ бош мураббийи Париж клуби ўйинларини имкони борича томоша қилишга ҳаракат қилади.
Сёмин сўзларига кўра, яқин вақт ичида у ПСЖнинг ўйинига боришни ҳам режалаштирмоқда. "Мен яхши футболни томоша қилиш учун доим таклифнома кутмайман.
"ПСЖ" мен учун фақат Хвича ва Сафонов ўйнагани учун эмас, балки энг замонавий футболни намойиш этгани учун алоҳида ажралиб туради. Бундай бошқа жамоани кўрмаяпман", – деди Сёмин "Спорт24" нашрига.
Юрий Сёмин 2024/2025 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финалини ҳам томоша қилган эди. Ушбу учрашувда "ПСЖ" "Интер"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ҳозирда "ПСЖ" Франция чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгалламоқда. Луис Энрике жамоаси 30 очко билан "Ланс"дан бир очкога орқада қолмоқда (31 очко).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.