date

Венгер: ЖЧ-2026 фаворити Франция


2026-йил ёзида миллий терма жамоалар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер бўлажак мундиалнинг асосий фаворити ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати кубогига асосий даъвогар ҳисобланади. Бу жамоада дунё даражасидаги футболчилар энг кўп тўпланган.

Уларнинг ҳужум чизиғи жуда кучли. Бу фактор катта аҳамият касб этади", – дейди мутахассис, журналист Мигел Дилейнининг ижтимоий тармоқдаги хабарига кўра.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги Жаҳон чемпионати Шимолий Американинг уч давлати – АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Амалдаги чемпионлик унвони Аргентина терма жамоасига тегишли.

Улар ЖЧ-2022 финалида Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Венгер: ЖЧ-2026 фаворити Франция