date

Майнц янги бош мураббийни топди


Майнц 05 спорт директори Кристиан Хайделнинг айтишича, жамоа учун янги бош мураббий излаш жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.

"Биз янги бош мураббийни топганимизга ишонамиз. У ҳозирги вазиятимизда бизга мос бўлган шахс", - деди Хайдел.

Бошқа манбаларга кўра, ушбу шахс Берлиннинг Унион клуби собиқ бош мураббийи Урс Фишер бўлиши мумкин. Ҳозирда Майнц Бундеслига турнир жадвалининг сўнгги ўрнини эгаллаб турибди, улар фақат бир марта ғалаба қозонган.

Жамоа бош мураббийи Бо Хенриксен бу ҳафта клубни раҳбарият билан келишган ҳолда тарк этди. Ўтган мавсумда Бундеслиганинг энг яхши мураббийи деб топилган Хенриксен, чемпионатдаги (12 та ўйиндан сўнг 18-ўрин) ва Конференциялар лигасидаги (4 та ўйиндан сўнг 5-ўрин) натижалари орасида мувозанатни топа олмади.

Майнц жума куни кечаси Боруссия Мёнхенгладбахга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинда жамоани ёшлар жамоаси мураббийи Бенжамин Хоффман бошқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майнц янги бош мураббийни топди