date

Ламин Ямал Ла Лига ноябрь ойи энг яхши футболчиси деб топилди

Ламин Ямал Ла Лига ноябрь ойи энг яхши футболчиси деб топилди
«Барселона» ўзининг ижтимоий тармоқларида Ламин Ямал Ла Лига ноябрь ойи энг яхши футболчиси деб эълон қилинганини маълум қилди. Ёш вингер ноябрь ойида «кўк-анорранглилар»нинг муваффақиятли иштирокида муҳим ҳисса қўшди.

Жамоа Испания чемпионатида тўртта ўйинда қатнашиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Ямал ушбу учрашувларда учта гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.

Шу тариқа, у ноябрь ойида «Барселона»нинг энг самарали футболчисига айланди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда жами 15 та ўйинда қатнашиб, «гол + пас» тизимида 7+7 кўрсаткични қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал Ла Лига ноябрь ойи энг яхши футболчиси деб топилди