date

Нагельсманн Германия рақибларини баҳолади


Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи қуръасининг натижаларига муносабат билдирди. Германия терма жамоаси Эквадор, Кот-д’Ивуар ва Кюрасаога қарши бир гуруҳда ўйнайди.

"Бу энг осон гуруҳ эмас, лекин бизга имконият бор. Биз ўйинларимизни ютмоқчимиз.

Муҳими, босқичма-босқич ҳаракат қилиш ва плей-оффга чиқишдир. Ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараш лозим, лекин барибир кейинги босқичдаги потенциал рақиблар ҳақида ўйлаш ҳам нормалдир.

Кюрасаони ўрганиш қизиқарли бўлади – биз бу жамоани ҳеч қачон паст баҳоламаймиз. Кот-д’Ивуарга қарши ғалаба қозониш мумкин, аммо уларни ҳам енгил қабул қилмаслик керак.

Эквадорга қарши ўйин осон бўлмайди: уларнинг 3-4 нафар юлдуз ўйинчиси бор ва улар саралаш босқичида Аргентинадан кейин иккинчи ўринни эгаллашди", – деди Нагельсманн Bayern & Germany манбасига берган интервьюсида. Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нагельсманн Германия рақибларини баҳолади