date

Касорла фаолиятида иккинчи марта қизил карточка олди


Испания Ла Лигасида 15-тур учрашувлари бошланди. Дастлабки ўйинда «Овьедо» ўз майдонида «Мальорка»ни қабул қилди.

Астурия клуби ушбу баҳсда ғалаба қозона олмади, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса жамоа сардори ва фахрий футболчи Санти Касорла майдондан четлатилди. Қизил карточка Касорла учун фаолиятидаги атиги иккинчи марта содир бўлди.

Илк марта у 2015 йил сентябр ойида «Арсенал» сафида «Челси»га қарши ўйинда майдондан четлатилган эди. Энди «Овьедо» Испания чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувини 14-декабр, якшанба куни «Севилья»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Касорла фаолиятида иккинчи марта қизил карточка олди