
Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Мадриднинг "Реал" клуби томонидан ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди. Бу ҳақда "қироллик" клуби матбуот хизмати хабар берди.
Мухлислар ўртасида ўтказилган овоз беришда юлдуз ҳужумчи Тибо Куртуа, Эдер Милитао, Винисиус Жуниор ва Арда Гюлер каби жамоадошларини ортда қолдирди. Ўтган ой давомида Мбаппе "Реал" сафида олти ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
Испания чемпионатининг 15-туридан сўнг Мадрид гранди 36 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Хаби Алонсо шогирдлари каталониялик "Барселона"дан фақат бир очкога ортда қолишяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.