date

Жаҳон чемпионати фаворитлари эълон қилинди


2026-йилги жаҳон чемпионати финал босқичи учун қуръа ташлашдан сўнг Goal нашри мусобақа фаворитлари рейтинги янгиланди. Рейтингнинг биринчи поғонасини Испания терма жамоаси эгаллади.

«Қизил фурия» жамоаси Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан бир гуруҳдан ўрин олди. Қизиқарли томони, испанлар 2018 ва 2022-йилги жаҳон чемпионатларида нимчорак финалда Россия ва Марокашга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.

Иккинчи ўринни 2022-йилги Қатар мундиалида ғолиб бўлган Аргентина терма жамоаси эгаллади. Учинчи ўринда эса Англия жойлашган.

Аввалги рейтингда инглизлар биринчи ўринда эди. Улар бу сафар Хорватия, Гана ва Панама билан бир гуруҳда ўйнайди.

Кейинги ўринларни Португалия, Франция, Германия, Нидерландия, Швейцария, Норвегия ва Марокаш эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионати фаворитлари эълон қилинди