
Трент Александр-Арнольд "Реал" таркибида яна жароҳати сабаб сафдан чиқди. Матбуот анжуманида Хаби Алонсо ҳимоянинг ўнг қанотидаги ҳолат бўйича саволларга жавоб берди.
"Вальвердени ҳимоянинг ўнг қанотида кўрамизми?" деган саволга Алонсо шундай жавоб берди: "Биз вазиятни баҳолашимиз ва қарор қабул қилишимиз керак. Бошқа вариантлар ҳам мавжуд.
Феде доимо жамоанинг эҳтиёжларини биринчи ўринга қўяди ва бу позицияда ажойиб ўйинлар кўрсатган. Аммо бошқа имкониятлар ҳам бор.
Эртага бу масалани ҳал қиламиз." "Вальверде ўнг қанотда ишончлими?" деган саволга Алонсо қуйидагича жавоб берди: "У баъзи ўйинларда, масалан, "Ювентус" ва "Барселона"га қарши ўйинларда жуда юқори савияда ўйнаган. Биз унинг асосий позициясини биламиз, аммо у жуда фидокор ва ҳар доим жамоага ёрдам беришни хоҳлайди.
У клубнинг қадриятларини жуда яхши англади." "Милитао ўнг қанотда ўйнаши мумкинми?" деган саволга Алонсо: "Бу ҳам вариантлардан бири. Биз марказий ҳимояда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқамиз.
У Бразилия терма жамоаси учун ўнг қанотда яхши ўйинлар намойиш қилган. Қаерда керак бўлса, Милитао ўша жойда бўлади," — деб жавоб берди.
Якшанба куни "Реал" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.