
Франциянинг "Лилль" футбол клуби марказий ярим ҳимоячи Аюб Буадди билан янги меҳнат шартномаси имзолади. Клубнинг расмий сайтида бу ҳақда маълумот берилган.
"Лилль"нинг истиқболли юлдузи бўлган 18 ёшли футболчи янги шартномага кўра жамоада 2029 йил ёзигача қолади. Миш-мишларга кўра, франциялик футболчига "Арсенал", "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва Мадриднинг "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Буадди жорий мавсумда "Лилль" сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган. Трансфермаркт портали футболчининг трансфер қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.