
Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслиганинг шанба кунги ўйинида Штутгартга қарши учрашувда хет-трик қайд этди (5:0). 32 яшли футболчи ўйиннинг 66, 82 ва 88-дақиқаларида гол урди.
Англиялик футболчининг 2025 йилда Бавария ва Англия миллий жамоаси сафида жами 58 та голи бор, бу эса унинг фаолиятидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Кейн ўз рекордини янада яхшилаши мумкин, чунки Венсан Компанининг жамоаси декабрь ойида ҳали учта учрашув ўтказади.
Гарри Кейн 2023 йил ёзидан буён Бавария шарафини ҳимоя қилмоқда. Бунгача у Тоттенҳем жамоасида ўйнаган.
9-декабрь куни Мюнхен клуби Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида Лиссабоннинг Спортинг жамоасини қабул қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.