date

Кейн Бундеслигада 10-хет-трикни амалга оширди


Германия чемпионатининг 13-тур учрашувлари давом этмоқда. "Бавария" яна ажойиб натижа қайд этди ва "Штутгарт"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ўйинда Гарри Кейн учта гол уриб, хет-трик қайд этди. Бу инглиз ҳужумчиси учун Бундеслигадаги икки ярим йил ичида амалга оширган 10-хет-трик бўлди.

Германия олий лигаси тарихида фақат тўрт нафар футболчи Кейндан кўпроқ хет-трик қайд этган. Бу футболчилар орасида Герд Мюллер (32 марта), Роберт Левандовски (16 марта), Клаус Фишер (12 марта) ва Юпп Ҳайнкесс (11 марта) бор.

Кейинги турда "Бавария" ўз майдонида "Майнц" жамоасига қарши ўйнайди. Ушбу учрашув 14-декабр, якшанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн Бундеслигада 10-хет-трикни амалга оширди