date

Слот: "Ливерпул"нинг ғалабаси қўлдан кетди


“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Англия Премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган “Лидс”га қарши ўйиндаги (3:3) дуранг ҳақида ўз фикрларини билдирди. “Қизиллар” учрашувнинг иккинчи бўлими бошида Уго Экитике томонидан киритилган иккита гол эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.

Мезбон жамоа 73 ва 75-дақиқаларда иккита жавоб голи урди, аммо 80-дақиқада Доминик Собослайнинг голи “Ливерпул”ни яна олдинга олиб чиқди. Ғалаба яқин эди, бироқ 96-дақиқада “Лидс” стандарт вазиятдан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

“Менимча, биз ўйиннинг катта қисмида яхши ўйнадик ва 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик. Ҳеч қандай муаммо йўқ эди, аммо ҳакам бизнинг дарвозамизга пенальти белгилади – бу вазиятни ҳатто “Лидс” учун гол уриш имконияти деб ҳам бўлмайди.

Шундан сўнг ҳисоб 2:1 бўлди ва бир зумда 2:2 бўлиб қолди. Кейин яна олдинга чиқдик ва ғалабани қўлга киритамиз деб ўйлагандим, бироқ рақиб яна стандарт вазиятдан фойдаланиб, гол киритди.

Футболчилар жуда кўп меҳнат қилишди, аммо яна стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборишди – бу мавсумда 10 ёки 11-марта такрорланмоқда. Агар бунчалик кўп гол ўтказсак, турнир жадвалининг юқори поғонасида ўрин эгаллашнинг иложи йўқ”, – деди Слот BBCга берган интервюсида.

15-турдан сўнг “Ливерпул” турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот: "Ливерпул"нинг ғалабаси қўлдан кетди