date

Почеттино: АҚШ терма жамоаси рақобатбардош бўлади

Почеттино: АҚШ терма жамоаси рақобатбардош бўлади
АҚШ миллий терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино келаси йил ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ажойиб бўлади. Бу АҚШ учун футболни юқори даражада намойиш қилиш имконияти. Биз рақобатбардош ва ғалабага интилувчи жамоа тузишдан мамнунмиз", – дейди мутахассис BBC билан суҳбатда.

АҚШ терма жамоаси гуруҳ босқичида Парагвай ва Австралия жамоалари билан тўқнаш келади. Шунингдек, уларнинг рақиби Европа плей-офф йўлидан чиққан жамоа (Туркия, Руминия, Словакия ёки Косово) бўлади.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Почеттино: АҚШ терма жамоаси рақобатбардош бўлади