
Гана терма жамоаси Россия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Гананинг Россиядаги элчиси Стеем Жеху-Аппиях маълум қилди.
"Гана терма жамоаси учун Россия билан ўйин қизиқарли бўларди. Менимча, бу мумкин.
Россиянинг ажойиб жамоаси бор. Масалан, ушбу ўйинни Спартак стадионида ўтказиш мумкин эди", – деди элчи "Спорт-Экспресс"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ФИФА ва УЕФАнинг қўшма қарорига кўра халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилган. Охирги ўртоқлик учрашувида Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси ўз майдонида Чили терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.