date

Тер Штеген Осасунага қарши ўйинда қатнашишни истамоқда


Барселона дарвозабони Марк-Андре тер Штеген 29-июл куни бел соҳасида олган жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Манбага кўра, дарвозабон 13-декабр куни бўлиб ўтадиган Осасуна жамоасига қарши ўйинда иштирок этиш учун шифокорлардан рухсат олишни умид қилмоқда. Шунга қарамай, жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг асосий дарвозабон сифатида Жоан Гарсияга ишониши кутилмоқда.

Тер Штегеннинг тикланиш жараёни бироз чўзилди ва дарвозабон яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнаси доирасида ўз келажаги борасида турли вариантлар кўриб чиқилиши мумкинлигини билади. Яқинда клуб раҳбарияти билан юзага келган можаро сабабли, Барселона унинг кетишига тўсқинлик қилмаслиги эҳтимоли юқори.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген Осасунага қарши ўйинда қатнашишни истамоқда