
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Гути жорий мавсумда "қироллик клуби"нинг имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Мен "Реал Мадрид"нинг барча совринларни қўлга киритишини умид қиламан, лекин Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш жуда қийин бўлади.
Бу нафақат "Реал" учун, балки "Барселона" ва "Атлетико" учун ҳам осон бўлмайди. "Манчестер Сити" яна кучли таркиб билан қайтади, "Арсенал" жуда яхши жамоа, "Ливерпул" эса катта ўйинларда ажойиб футбол намойиш қилмоқда.
Барча учун рақобат кучли бўлади. "Реал" Ла Лига чемпиони бўлади деб ишонаман ва умид қиламанки, улар Испания Кубогини ҳам қўлга киритади", – дейди Гути Madrid Universal нашрига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда Испания Ла Лигасида "Реал" 15 та ўйин ўтказиб, 36 очко тўплади. Ҳозирда Хаби Алонсонинг шогирдлари турнир жадвалида "Барселона"дан тўрт очко орқада қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.