date

Де ла Фуэнте: Ямаль ва Карвахаль учрашувни интиқлик билан кутмоқда


Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямаль ва "Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль ўртасидаги можарога муносабат билдирди. "Бу мени ташвишга солмайди.

Менинг вазифам жамоада соғлом муҳитни таъминлашдир. Мен улар билан гаплашдим ва биламан, футбол, айниқса юқори даражада, бундай ҳолатлар билан тўла.

Биз майдонда содир бўлган воқеалар ва терма жамоа аъзоси бўлишнинг аҳамиятини фарқлашимиз керак. Улар буни тушунишади ва бир-бирларини қучоғига олиш учун учрашувни интиқлик билан кутмоқдалар", - дейди де ла Фуэнте Barca Universalга берган интервьюсида.

Аввалроқ 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Натижада, Испания терма жамоаси H гуруҳига Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан бирга тушди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де ла Фуэнте: Ямаль ва Карвахаль учрашувни интиқлик билан кутмоқда