
Мадриднинг "Реал" жамоаси марказий ҳимоячиси Эдер Милитао узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин. 27 ёшли футболчи Ла Лига доирасидаги "Сельта"га қарши якшанба куни бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ алмаштирилган эди.
Журналист Серхио Киранте хабарига кўра, бразилиялик футболчи тизза ости пайчасидан жароҳат олган. Ушбу жароҳат жиддий бўлиши мумкинлиги сабабли клубда футболчининг ҳолатидан хавотир билдирилмоқда.
Тўлиқ тиббий кўрик душанба кунига режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Эдер Милитао мавсум олдидан тизза олдинги чатиштирувчи пайчасининг узилиши сабабли тикланиш жараёнини якунлаган эди.
Жорий мавсумда ҳимоячи "Реал" сафида барча мусобақаларда 16 ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол урган ва бир марта голли узатма амалга оширган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.