
Германия Бундеслигасининг 13-туридан ўрин олган сўнгги учрашувларда Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "Хоффенҳайм"ни мағлуб этди. Беллашувда мезбонлар сафида икки гол урилди ва меҳмонлар бунга жавоб қайтара олишмади.
"Хоффенҳайм" дарвозабони Оливер Бауманн учун бу мағлубият Бундеслигадаги 190-ўйинда учралган муваффақиятсизлик бўлди. Шу тариқа у Германия чемпионатининг энг юқори лигасида қайд этилган антирекордни такрорлади.
Ҳозирда бу кўрсаткич бўйича Бауманн Айке Иммелдан ўзиб кетмаган бўлса-да, мутахассисларнинг фикрича, чемпионат охиригача Бауманн бу салбий кўрсаткичнинг ягона эгасига айланиши кутилмоқда. Келгуси турда "Хоффенҳайм" ўз майдонида "Гамбург"ни қабул қилади.
Учрашув 13-декабр куни бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.