Заер-Эмери ПСЖ дарвозабонларини баҳолади

Заер-Эмери ПСЖ дарвозабонларини баҳолади
ПСЖ ярим ҳимоячиси Уоррен Заер-Эмери кечаги Франция чемпионати доирасида "Ренна"га қарши ўйинда россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди. Парижликлар ушбу учрашувда 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

"Бизнинг жамоамизда барча дарвозабонлар кучли. Биз дарвозабонларимиздан фахрланамиз.

Ким дарвозабонлик қилиши муҳим эмас, биз ҳар бирига ишонамиз. Дарвозабонларимиз ўз вазифаларини аъло даражада бажаришмоқда", - деди Заер-Эмери француз матбуотига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бу ўйин Сафонов учун 2025/2026 йилги мавсумда ПСЖ таркибидаги дебют учрашуви бўлди. Сафонов 2024 йил ёзида "Краснодар"дан ПСЖ клубига ўтган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар