date

Кунде Арауҳонинг ўрнини эгаллашга тайёр


Барселона футболчиси Жюль Кунде Рональд Арауҳо ўрнини эгаллашга тайёрлигини билдирди. Уругвайлик марказий ҳимоячи Челси билан кечган учрашувда (0:3) қизил карточка олганидан сўнг психологик муаммоларга дуч келган.

Клуб унга руҳий тикланиш учун дам олиш имкониятини яратди. Журналист Хелена Кондиснинг маълумотига кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Флик Кунде билан ушбу вазиятни муҳокама қилган.

Суҳбат давомида француз футболчи мураббийга марказий ҳимояга қайтиб, Арауҳо ўрнини эгаллашни исташини билдирган. Эслатиб ўтамиз, Жюль Кунде Хави Эрнандес даврида ўнг қанот ҳимоячиси позициясига ўтказилган эди.

Дастлаб марказий ҳимоячига бу ноанъанавий роль ёқмаганди, бироқ кейинчалик бундай қарорга кўникди. Муаммо шундаки, "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Пау Кубарс билан жуфтликда чап оёқли ҳимоячини кўришни истайди, Кунде эса ўнг оёқли футболчи.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кунде Арауҳонинг ўрнини эгаллашга тайёр