Гонсалес: Жамоамиз ишлари тан олинмаяпти

“Эспанол” бош мураббийи Маноло Гонсалес матбуот анжуманида ўз жамоасининг “Райо Валекано” устидан қозонилган ғалабасидан сўнг фикр билдирди. Ла Лиганинг 15-турида ўтган ушбу учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
“Бу жуда катта ютуқ ва бизга ҳеч ким етарлича эътибор бермаяпти. Жамоамизнинг қилаётган ишлари ҳақиқатдан ҳам ажойиб, аммо бу эътироф этилмаяпти.
Биз кўп қийинчиликларни бошдан кечирдик: юқори лигага чиқиш жараёни, синовларга бой мавсум, деярли янги футболчиларни жалб қилмасдан жамоани шакллантириш. Жуда кам маблағ сарфладик, лекин бажарган ишларимиз ҳайратланарли даражада эди ва бу тан олиниши керак”, — деди Гонсалес.
Мазкур ғалабадан сўнг “Эспанол” 27 очкога эга ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасида жойлашди. “Райо Валекано” эса 17 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“Бу жуда катта ютуқ ва бизга ҳеч ким етарлича эътибор бермаяпти. Жамоамизнинг қилаётган ишлари ҳақиқатдан ҳам ажойиб, аммо бу эътироф этилмаяпти.

Изоҳлар 0
…