
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсонинг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Испаниянинг Marca нашри хабарига кўра, Алонсо футболчилар ўртасида ўз обрўсини йўқотган.
Бундан ташқари, клуб раҳбарияти ҳозирда мураббийни эмас, футболчиларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳолат "Эл Класико"дан кейин, Винисиус алмаштирилганида испаниялик мутахассисни кескин танқид қилганидан сўнг бошланган.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 15-турида "Реал" ўз майдонида кутилмаганда "Сельта"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Эндиликда "қироллик клуби" пешқадам "Барселона"дан тўрт очкого ортда қолмоқда.
Хаби Алонсонинг шогирдлари 10-декабр куни Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Учрашув Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.