date

Ҳусанов етакчи: ЖЧ-2026 дебютантлари ичида қиммат ўйинчилар рейтинги

Ҳусанов етакчи: ЖЧ-2026 дебютантлари ичида қиммат ўйинчилар рейтинги

Жаҳон чемпионати–2026 тарихий турнир бўлиши кутиляпти. Чунки илк бор дунёнинг бир қатор янги терма жамоалари ҳам мундиалда дебют қилади. Мана шу дебютант миллий жамоалар сафидаги футболчиларнинг кутилган трансфер қиймати (хТВ) бўйича топ-10 рўйхати эълон қилинди ва унда Ўзбекистон номининг ёрқин кўриниши кўпчиликни қувонтирди.

Энг муҳим янгилик — ушбу рейтингнинг мутлақ пешқадами Абдуқодир Ҳусанов! “Манчестер Сити” ҳимоячиси хТВ бўйича дебют қилувчи термалар футболчилари орасида энг юқори баҳога эга ўйинчи сифатида қайд этилди. Унга €47.8 миллионлик қиймат берилиши унинг мавсум давомидаги ишончли ўйини, барқарор ўсиши ва Европадаги қизиқиш даражаси нақадар баланд эканини кўрсатиб турибди. 

Рўйхатда яна бир қатор ўзбек футболчилари ҳам бор. Улар том маънода дебютчи миллатлар орасидаги энг қиммат йигитларга айланишган.

Топ-10 — ЖЧ-2026 дебютчилари орасида энг юқори хТВ бўлган ўйинчилар

1. Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон, 21 ёш) — €47.8 млн
Ечилмас ҳимоя, ширин техник ҳаракатлар ва улкан потенциал. У ҳақли равишда рўйхат етакчиси.

2. Л. Коста (24 ёш) — €21.7 млн
“Вильярреал” вингери жисмоний куч ва тезлик билан ажралиб туради.

3. Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон, 22 ёш) — €10.0 млн
Туркиянинг “Истамбул Башакшеҳир” клубида ўсиб бораётган ярим ҳимоячи Европа скаутларининг эътиборида.

4. Элдор Шомуродов (Ўзбекистон, 30 ёш) — €9.3 млн
Тажрибали форвард ҳануз ўз термасининг энг ишончли ҳужумчиларидан бири.

5. М. Тамари (28 ёш) — €8.9 млн

6. С. Ҳансен (23 ёш) — €5.7 млн

7. В. Пина (23 ёш) — €5.6 млн

8. К. Ленини (28 ёш) — €4.3 млн

9. Сержиньо (24 ёш) — €4.2 млн

10. Т. Бани (22 ёш) — €4.1 млн

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ УЧУН ЯНА БИР ҲУРМАТ

Рейтингда 3 нафар ўзбек футболчисининг борлиги — юртимиз футболи қандай босқичга чиққанини ёрқин ифодаси. Абдуқодирнинг эса мутлақ етакчи сифатида қайд этилиши ЖЧ–2026да Ўзбекистондан катта умидлар боғланишини англатади.

Дунё мундиал олдидан дебют қилувчи жамоалардан ким қанча трансфер потенциалига эга эканини билади. Аммо шубҳа йўқ: ушбу рўйхатдаги ўзбек йигитлари Чемпионат давомида янада кўпроқ диққат марказида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳусанов етакчи: ЖЧ-2026 дебютантлари ичида қиммат ўйинчилар рейтинги