
Чоршанба куни "Реал Мадрид" УЕФА Чемпионлар Лигасида "Манчестер Сити"га қарши ўз майдонида муҳим учрашувни ўтказади. Мадрид жамоаси бош мураббийи Хави Алонсо ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бу биз учун катта кун, олдинга силжишда давом этиш учун ажойиб имконият. Бизни Чемпионлар Лигага хос кечки ўйин муҳитида ажойиб атмосфера кутиб турибди.
Мухлислар қайси даражадаги ўйинга гувоҳ бўлишларини билишади. Биз келадиган синовларга тайёрмиз ва эртага ғалаба қозонишимизга ишонамиз.
Яхши темпда, юқори интенсивлик билан ўйнашимиз керак. "Сельта" билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин, одатдагидек, керакли хулосалар чиқариб олдик.
Ҳозирги фикрларимиз фақат "Манчестер Сити" ва Чемпионлар Лигаси ҳақида. Атмосфера бутунлай ўзгача бўлади", деди Алонсо матбуот анжуманида.
"Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув Москва вақти билан 10-декабр куни соат 23:00 да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.