date

Витинья: Луис Энрике фаолиятимда бурилиш ясади


2022-йилда ярим ҳимоячи Витинья Португалиянинг "Порту" клубини тарк этиб, Франсиянинг "ПСЖ" жамоасига ўтди. Аммо унинг фаолиятидаги бурилиш фақат испаниялик мутахассис Луис Энрике "ПСЖ" бош мураббийи бўлганидан кейин юз берди.

Витинья Луис Энрикенинг меҳнати учун унга жуда миннатдор эканлигини таъкидлади. "Луис Энрике мен учун ҳал қилувчи омил бўлди.

У менинг ўсишимга катта ёрдам берди. Ба'зан у ҳаддан ташқари талабчан, аммо бу менга ёқади, чунки фақат шу йўл билан ривожланиш мумкин.

Шунингдек, у инсоний жиҳатдан ҳам ўзгача мураббий бўлиб, бу жуда муҳим," - деди Витинья derbyderbyderby.it сайтига берган интервюсида. Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" Европа Чемпионлар Лигаси амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Витинья: Луис Энрике фаолиятимда бурилиш ясади