date

Эдер Милитао уч ойга сафдан чиқиши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао "Сельта"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олган кўринади. Бразилиялик футболчи майдонни 24-дақиқадаёқ тарк этди.

Жароҳат дарҳол жиддий эканлиги тахмин қилинган, энди эса бу хавотирлар тасдиқланмоқда. "Газета.ру"нинг "Онда Серо"га асосланиб хабар беришича, футболчи тизза ости пайининг шикастланиши туфайли уч ойга сафдан чиқиши мумкин.

Учрашувда "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсонинг жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиннинг сўнгги қисмида "қаймоқранглилар" тўққиз киши билан қолди: иккинчи бўлимда Франн Гарсия ва Альваро Карерас қизил карточка олди.

Эдер Милитао жорий мавсумда 16 та ўйинда битта гол уриб, битта голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдер Милитао уч ойга сафдан чиқиши мумкин