
«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигасида «Интер»га қарши ўйиндан (1:0) сўнг ўз фикрларини билдирди. «Қизиллар» «Сан-Сиро» стадионида Доминик Собослаи томонидан 88-дақиқада пенальтидан киритилган гол эвазига ғалаба қозонишди.
«Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқиш учун камида 15 очко тўплаш керак. Биз «Интер»дан уч очко ортда эдик, шунинг учун бугунги ғалаба айниқса муҳим.
«Интер» жуда кучли жамоа, аммо биз яхши ўйин намойиш этдик. Футболчилар максимал даражада ўзларини беришди.
Ҳимояланишда барча жамоа тўп ортида жойлашиб, гол ўтказиш хавфини минимал даражага туширди. Ўйин якунида пенальти ишлаб олишга муваффақ бўлдик ва гол урдик», – деди Слот Amazon Prime'га берган интервьюсида.
Кейинги турда, 21-январ куни, «Ливерпуль» сафарда «Марсель»га қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.