
Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли интервьюсида унга қарши ўйнаш энг қийин бўлган ҳимоячиларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бразилиялик Тьяго Силва ва испан Серхио Рамос унга энг кўп қийинчилик туғдирган.
Ҳозирда Тьяго Силва Бразилиянинг "Флуминенсе" клубида тўп сурмоқда, Серхио Рамос эса яқинда Мексиканинг "Монтеррей" клубини тарк этди. "Аввало, шуни айтишим керакки, асосий муаммо ўзимда эди.
Агар менинг жисмоний ва руҳий ҳолатим яхши бўлса, мен учун ўтиб бўлмас ҳимоячилар йўқ эди. Шунга қарамай, Тьяго Силва ва Серхио Рамосни алоҳида таъкидлашим мумкин.
Улар барча жиҳатларга эга эди", – деди Марио Балотелли pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Ҳозирда Марио Балотелли профессионал шартномага эга эмас ва Италиянинг Брейша шаҳридаги маҳаллий жамоалардан бирида шуғулланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.