date

Марсело Хаби Алонсонинг ишини юқори баҳолади


Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳимоячиси Марсело Хаби Алонсонинг жамоа бош мураббийи сифатидаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Сўнгги вақтларда "Реал" ўзининг энг яхши натижаларини кўрсата олмаяпти.

Бу эса матбуотда мураббий Хаби Алонсони истеъфога чиқариш ҳақидаги гап-сўзларни кучайтирмоқда. Миш-мишларга кўра, бугунги Чемпионлар лигаси учрашувида "Манчестер Сити"га ютқазилса, Алонсонинг лавозимидан кетиши эҳтимоли бор.

"Мен Хаби Алонсонинг ишига катта мухлислик қиламан. Бу фақат вақт масаласи, одамлар уни танқид қилишни тўхтатишади.

Биз уни қўллаб-қувватлашимиз керак. Ҳозир жамоа учун қийин давр, лекин "Реал" ҳар доим ўз кучини тиклайди", – деди Марсело The Touchline нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо бу йил ёз мавсумида Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Хаби Алонсонинг ишини юқори баҳолади