Бавария Гнарбининг янги шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда

Бавария спорт бўлими раҳбари Макс Эберл клубнинг Серш Гнабри билан янги шартнома бўйича музокаралари ҳақида гапирди. «Биз музокараларни олиб бормоқдамиз.
Музокаралар яхши ва очиқ ўтмоқда. Биз оптимал ечим топишимиз керак: бир томондан, бюджетни ҳисобга олишимиз лозим, бошқа томондан эса, футболчининг талабларини қондиришимиз зарур.
Бу фақат Сершга эмас, барча футболчиларга тегишли. Бизнинг вазифамиз шундай.
Умид қиламанки, бу масалани ҳал қиламиз», – деди Эберл. 30 ёшли вингер Серш Гнабри сешанба куни Чемпионлар Лигаси доирасида Лиссабоннинг Спортинига қарши ўйинда (3:1) гол уриб ва голли узатмани амалга ошириб, жамоанинг муҳим футболчиларидан бири эканини яна бир бор исботлади.
Серш Гнарбининг амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзида якунланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг